ИИВ Термиздаги портлаш юзасидан қўшимча маълумот берди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи в Ташкенте
Машина скорой помощи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчаси 10-уйнинг ертўласида юз берган чақнаш оқибатида икки киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Термиз шаҳридаги ертўлада юз берган чақнаш юзасидан қўшимча маълумот берди.

Надпись Опасно ГАЗ на оградительной ленте - Sputnik Ўзбекистон
Термизда газ портлаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Хабарда ёшилишича, мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳи томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу чақнаш Термиз тумани Наврўз маҳалласида яшаган, “Фасад Диёр” МЧЖ ишчиси 57 ёшли Ражаб Иномалиев ўзи ишлаётган МЧЖнинг юқорида кўрсатилган манзилдаги омборхонасида электр чироғини ёққан вақтда хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлгани аниқланган.

Натижада Ражаб Иномалиев ва шу омборхонада бўлган ушбу корхонанинг яна бир ишчиси, Термиз шаҳар Ибн Сино кўчасида яшаган, 61 ёшли Раҳматулло Абдурахмоновлар воқеа жойида вафот этганлар.

“Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, улар “бутун тананинг кучли алангадан 100 фоиз куйиши ҳамда ис газидан ўткир заҳарланиш”дан вафот этганликлари аниқланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчаси 10-уйнинг ертўласида портлаш содир бўлгани ва портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0