Чимён атрофи ахлатхонага айланиб бормоқда: ҳудудни тозалаш бўйича экоакция ўтказилди

© gtn.uzЧимган превращают в свалку
Чимган превращают в свалку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон энг чиройли жойлардан бири бўлган Чимён маскани ахлатлар билан тўлган.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Чимёнда 7 апрель куни катта экоакция ўтказилди. Бу ҳақда shiPOWnik хабар қилди.

Акция иштирокчилари тоғли ҳудудни ахлатдан тозалаб чиқишди. Бироқ, Чимёнда ахлат жуда кўп экан, йиғилган кўнгиллилар фақат ҳудуднинг бир фоизи тозаланди.

“Кечаги шанбаликдан сўнг, Чимёнда ҳақиқий экологик офат юзага келгани маълум бўлди”, - деб ёзган акция иштирокчилардан бири.

Шунинг учун акция ташкилотчилари 13-14 апрель кунлари барча истак билдирганлар ҳудудни тозалаш учун чиқиш таклиф қилишди.

Акция ташкилотчилари кўнгиллиларни транспорт билан таъминлашни режалаштиришмоқда.

Чимён — Чорвоқ курорт ва дам олиш зонаси Ўзбекистондаги тоғ сайёҳлик бизнесини ривожлантириш бўйича энг йирик лойиҳаси ҳисобланади. Унинг ҳудудида 3 та йирик соғломлаштириш маркази, бир қатор хусусий меҳмонхоналар ва санаториялар мавжуд.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, ғарб томондан россиялик сайёҳларининг келиши кўпайиши ҳисобига Чимён салоҳиятини янада ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиp, икки йил олдин Чимён тоғ курорти ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканлари рўйхатининг юқори бешлигидан жой олганди.

Янгиликлар лентаси
0