ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. ”Ўзбеккино” ўтган 2018 йилда Ўзбекистонда кино суратга олиш учун қанча маблағ ажратилганини ва нечта фильм суратга олинганини хабар қилди, Халқ сўзига асосан.
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида ”Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди.
“2018 йил миллий кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун давлат бюджетидан 33.6 млрд сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан - 19 та бадиий, 40 та ҳужжатли ва 2 та қисқа метражли фильмлар ҳамда 8 та мультфильм тайёрланиб, бадиий кенгашга ҳавола этилди”, - деди Зокиров.
Ундан ташқари ”Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 11 та тўплами тайёрланган.
Фурқат Зокииров маълум қилишига кўра 2018 йилда миллий кино маҳсулотлари учун ажратилган маблағ 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кӯп бӯлган. 2019 йилда эса ушбу маблағ янада кўпайтирилиши режалаштирилмоқда.