Тошкентда оилавий ажримлар сони сезиларли даражада ошди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишСвадьба
Свадьба - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ажримларнинг асосий сабабини оилавий келишмовчиликлар (48 фоиз) ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Тошкентда оилавий ажримлар сони 131 тага кўпайди.

Тошкент шаҳар матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза берган

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь-февраль ойлари давомида шаҳарда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131тага ошганлиги қайд этилган.

Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб оилавий келишмовчиликлар 48 %ни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вақт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий кийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда. Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда “Оила” марказлари ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0