ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. “Барселона” клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ сардори ва яримҳимоячиси Хави Қатарнинг “Ал Садд” клуби таркибида Тошкентга келди.
Испаниялик яримҳимоячи Хави тўп сурувчи “Ас-Садд” Осиё чемпионлар лигасида Тошкентнинг “Пахтакор" клуби билан бир гуруҳдан жой олган.
"Пахтакор" - "Ал Садд" учрашуви 9 апрель куни соат 19:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, Хави жаҳон ва икки карра Европа чемпиони. Испаниянинг “Барселона” клуби таркибида 4 марта УЕФА Чемпионлар лигаси соврини қўлга киритган. Хави 2015 йилда Қатарнинг "Ас-Садд" клубига ўтган.
Шунингдек, "Ал Садд" таркибида яна бир испаниялик футболчи – Габи тўп суради. Унинг ҳам Тошкентда майдонга тушиши кўзда тутилган.