“Ўзтрансгаз” раиси ўринбосари ишдан олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
Предприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз” раиси ўринбосари “Лукойл” компанияси олдида ҳосил бўлган қарздорлик учун ишдан олинган.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. “Ўзтрансгаз” раиси ўринбосари Анаркулов Бахтиёр Рахманкулович Молия бўйича “Ўзтрансгаз” АЖ раиси ўрнинбосари, ишдан бўшатилган. Бу ҳақида Газета.уз хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз” раиси ўринбосари “Лукойл” компанияси олдида ҳосил бўлган 600 миллион $ қарздорлик туфайли ишдан олиган.

Газовая станция компании Лукойл в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Энди "Лукойл" Ўзбекистон ички бозорига ҳам газ етказиб беради

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг март ойи бошида “Лукойл” 2018 йилда Ўзбекистон компания олдида 600 миллион доллар қарз бўлганини хабар қилган эди.

Ушбу қарздорлик Ўзбекистон қазиб олинаётган газнинг бир қисмини ички бозорига йўналтириш билан боғлиқлигини хабар қилган эди. Лукойл ва “Ўзнефтгаз” шартномасига кўра, қазиб олинган газ тулалигича экспорт қилиниши керак эди.

Ўзтрансгаз Газета.узга маълум қилишига кўра Анаркуловни вазифасидан четлатиш ҳақидаги ҳужжат ҳозирча компания ихтиёрида йўқ.

Янгиликлар лентаси
0