ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Ўзбекистонлик Мадина Рашидова россиялик рэпер Тиматининг "Когда ты рядом" қўшиғини бироз ўзгартирган ҳолда ижро этди.
Аслида рэп услубида ёзилган қўшиқни одатий услубда куйлаган Мадинанинг чиқишини Тимати жилмайиб кутиб олди. Мадина қўшиқ сўзларини бироз ўзгартириб ижро этди.
Эслатиб ўтамиз, Мадина Рашидова эса 2017 йилда “Улыбка Вселенной” танловининг финал босқичигача борган эди. 2018 йилда “Песни на ТНТ” танловда ўзбекистонлик Олег Терновой исмли хонанда ғолиб чиққан эди.