Одам гўшти сотилгани ҳақидаги хат юзасидан текширув ўтказилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғонада қассоблар одам гўшти сотаётгани ҳақидаги хатни, руҳий касал киши ёзгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Фарғонадаги деҳқон бозорида одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гаплар асоссиз ва ёлғон, бўлиб чиқди деб хабар қилмоқда Дарё.уз Бош прокуратурага асосан.

Прилавок с мясом - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими гўшт бозорларини тартибга солишга киришди

Бош прокуратура, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда аниқланишича, хат муаллифи Холиқ Раҳимов олдин ҳам бир неча маротаба йўллагани шундай мазмундаги мурожаатлари ўз тасдиғини топмай, асоссиз ва ёлғон бўлиб чиққанлиги аниқланган.

Шунингдек, хат муаллифи 1940 йилда туғилган Х. Рахимов Фарғона шаҳри, Соҳил кўчаси, 237-уйда ёлғиз ўзи яшаши, руҳий жиҳатдан муомалага лаёқатсизлиги ва 1985 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида доимий рўйхатда туриши аниқланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳридаги «Сойбўйи» МФЙ раиси ва МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилганда Ҳ. Раҳимов доимо норози кайфиятда юриши, фарзандлари билан ҳам муносабатлари яхши эмаслиги, у билан суҳбатлашишнинг имкони йўқлиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги маълум бўлган.

Бироз олдин Фейсбук ва Телеграмдаги гуруҳларда маҳаллий фуқаролардан бири президент қабулхонасига хат йўллаб, Фарғона шаҳар марказидаги “Деҳқон бозори”да савдо юритувчи 50 нафар қассоб “қабристондан одам гўштини олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги” ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0