ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Кеча тунда хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг плей-офф учрашувларидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтди.
“Семурғ” ва “Ҳумо” жамоалари ўртасида кечган бешинчи серия иккинчи финалчи номини аниқлаб берди.
Қизиқарли кечган ўйин “Семурғ”нинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа илк бора ташкил қилинаётган хоккей бўйича Ўзбекистон кубогининг финал беллашувида “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди.