ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Буюк Британияда истиқомат қиладиган Глазго Эммалуиз Леггэйт ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 18 ёшли Эммалуизнинг бир фарзанди бўлиб, иккинчиси ҳақида мутлақо ўйламаётган эди.
Эммалуизнинг эслашича, бунга қадар у бироз тўлишган ва озишга бир неча бор ҳаракат қилиб кўрган. Аммо ҳомиладорликни билдирадиган ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.
“Менда ҳомиладорликни ҳеч қандай аломатлар йўқ эди. Мутлақо. Ҳатто докторлар ҳам нима учун қорним катталашмаганини айта олишмаяпти”, — дейди Эммалуиз Леггэйт.
Бундан ташқари, Эммалуиз Леггэйт ҳомиладорликдан сақланиш учун махсус дориларни мунтазам истеъмол қилиб келган.
Британиялик аёлда қиз фарзанд дунёга келди.
Эслатиб ўтамиз, бангладешлик аёл биринчи фарзандини туққач, 26 кундан сўнг яна эгизакларни дунёга келтиргани ҳақида хабар бергандик.