ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. 2019 йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурувчи Муҳаммадбобур Хўжаевнинг ОАВларидаги даъволарига жавоб берди ва Хўжаевни "ахборот уруши"ни бошлаганликда айблади.
Илгарироқ ушбу тадбиркор, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари мутасаддиларини у қурган уйларни бузишда айблаб, ОАВларида бир неча бор чиқишлар қилган эди.
Ўзбекистондаги мутасаддилар Хўжаев томонидан қурилган уйлар сифати жиҳатидан масъул комиссиянинг талабларига жавоб бермайди, деб топган. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати томонидан 2 апрель куни Муҳаммадбобур Хўжаев томонидан қурилган уйларнинг ҳолати, турар жойларнинг қанчалик сифатли экани ва қурилиш талабларига жавоб бериши ҳақида аҳоли фикрини билиш мақсадида тасвирга олиш ишлари амалга оширилган.
Янги уйларни харид қилган ўзбекистонликлар қурилиш ишларида хатоликларга йўл қўйилгани ва бошқа камчиликлар кўплигини айтиб, нолиганлар. Баҳорги ёғингарчилик вақтида эса, бу уйлардан чака ўтгани қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар администрацияси Ходжаев унинг сифатсиз уйларини масъул комиссия қабул қилишдан бош тортаётгани учун шаҳар ҳокимлигига ҳужумга ўтганини қайд этган.
Тадбиркорнинг бу ҳужумларини ҳокимлик матбуот учун тўқилган "баён", деб атаган. Бу тариқа, ҳокимлик фикрига кўра, Ходжаев жамоатчилик фикрини ўзининг "муаммоли уйларидан" чалғитишга ҳаракат қилмоқда.