ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Москвада режиссер Георгий Данелия 88 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Машҳур режиссер 24 февралда режиссер оғир ўпка шамоллаши билан касалхонага жойлаштирилган эди. Кейинроқ шифокорлар уни сунъий кома ҳолатидан чиқаргани ҳақида маълум қилинган эди.
Георгий Данелия 1930 йилнинг 25 августида Тифлисда туғилган. 1959 йилда “Мосфильм”да Михаил Калатозов қўл остида олий режиссерлик курсларини якунлаган.
Данелия 20дан ортиқ машҳур картиналарни суратга олган. Улар орасида “Сережа”, "Я шагаю по Москве", "Афоня", "Мимино", "Кин-дза-дза", “Кузги марафон” ва “Джентельмены удачи” каби машҳур фильмлар бор.
Данелиянинг “Мени ҳар доим воқеалар эмас қаҳрамонлар қизиқтирган”, - деган ибораси кўпчиликнинг эсида қолган.