Ўзбекистон “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг қотилини вақтинча Тожикистонга топширди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёқуб Ғафуров Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича маҳкум Ёқуб Ғафуровни (Тожикистон фуқароси, 1973 йилда туғилган) қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Купюры американских долларов. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 2-мутахассислик учун 15 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 19 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси тожик томонининг сўровини қаноатлантирди ва 12 февраль куни маҳкум Ёқуб Ғофуровни тегишли қонун ва халқаро ҳужжатлар талаблари асосида Тожикистоннинг уни кейинчалик жазони давом эттириши учун Ўзбекистонга қайтариш тўғрисидаги кафолати остида қўшни давлат ваколатли органларига вақтинчаликка топширди.

Ёқуб Ғафуров 1999 йилда Тожикистон ҳудудида қўшни давлат Жиноят кодексининг қатор моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Тожикистонга вақтинчалик топширилди.

2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилган.

Марк Вайл 2007 йил 6 сентябрда ўлдирилганди. Унга уйининг подъeздида ҳужум қилинган. Оғир тан жароҳатларини олган 55 ёшли Марк Вайл шифохонада вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0