ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Россиядан депортация харажатлари мигрантларга юклатилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги қонун лойиҳасини тайёрлади.
Ҳужжатда айтилишича, ҳозирги кунда давлат ҳисобидан депортация қилинган мигрантлар улар мамлакатдан жўнатиш харажатларни қопламагунча, мамлакатга киритиш тақиқ қўйиш амал қилади.
2018 йил 9 ойида Москва суд ижрочилари қонунчилик талабларини бузган 3 847 нафар мигрантни депортация қилган.
Энг кўп депортация қилинган мигрантлар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқаролари бўлган. Шунингдек, Синегал, Конго ва Алжир фуқаролари депортация қилинган.
Уларнинг барчаси Россияга кириш қоидаларни ёки мамлакатда бўлиш режимини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.