Ўзбекистон халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар нималарга йўналтирилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабота офиса фондовой биржи
Работа офиса фондовой биржи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маблағлар мамлакат ва халқнинг фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистан 90 фоиз облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига йўналтиради, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

Таъкидланишича, ушбу сумма қарийб 900 миллион долларни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

“889,2 млн. АҚШ доллари аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади”, - дейилади Адлия вазирлигининг расмий телеграм каналида.

Вазирликнинг маълум қилишича, 20 млн. доллар “Агробанк” АТБга қарз сифатида берилади. 89,9 млн. доллар эса  “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.

Мазкур маблағлар мамлакат ва халқнинг фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.

2019 йил февралда жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0