Ёшлар ва хотин-қизлар манфаатлари: Мирзиёев беш ташаббус бўйича йиғилиш ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига қизиққан болаларни тўғри йўналтириб, уларни малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш, дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Визит Шавката Мирзиёева в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистон-БАА келишувларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берди

Йиғилишда мазкур дастурларга киритилган таклифлар, уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, биринчи ташаббус бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳаси тайёрланган. Унга мувофиқ, 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл харита”ларини тасдиқлаш кўзда тутилган. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш белгиланган. Янгидан қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказлари манзилли рўйхати ҳам шакллантирилган.

Давлатз раҳбари дастур лойиҳасида тадбирларни амалга ошириш механизмлари етарли эмаслиги, ҳар бир шаҳар ва туманга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилган соҳа намояндаларининг амалий вазифалари аниқ белгиланмаганини қайд этди.

Ҳудудий “йўл харита”лари ижросини тизимли ташкил этиш, тўгарак ва синфларга қамраб олинган болаларни рағбатлантириш, жумладан, ҳар хил танловлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. 

Визит Шавката Мирзиёева в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Абу-Дабида Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди

Белгиланган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа чолғулари билан таъминлаш учун тегишли маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Иккинчи ташаббус юзасидан тайёрланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур лойиҳасида яқин 2 йилда ҳар бир туманда енгил конструкцияли, сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш белгиланган. 

Президент мавжуд ва янги қуриладиган спорт иншоотларига аҳоли ва ёшларни кенгроқ жалб этиш, оммавий спорт тадбирларини ўтказишни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.   

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларига оид дастур доирасида 2019-2020 йилларда туман ва шаҳарларда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этиш ва уларда бепул таълим бериш, 19 мингга яқин ижтимоий соҳа объектини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига қизиққан болаларни тўғри йўналтириб, уларни малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш, дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориал “Вахат аль-Карама” - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг катта масжидлардан бирига ташриф буюрди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган. Унга кўра, ҳар бир ҳудудга 1 миллион донадан бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш кўзда тутилган. Шунингдек, ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналари очиш ҳам белгиланган.

Бешинчи ташаббус бўйича ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳаси тайёрланган. 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёлларни банд этиш кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда ушбу корхоналарни пухта ҳисоб-китоб асосида ташкил этиш, уларда ишлаб чиқариладиган товарлар бозорини, яъни аниқ харидорини топиш юзасидан таклифлар билдирилди. 

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилиб, дастурлар лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0