ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Россия халқ артисти Алексей Булдаков 68 ёшда вафот этди.
Бу ҳақда "Коммерсант" нашри хабар қилди.
Булдаков "Миллий овнинг ўзига хос хусусиятлари" фильмидаги генерал Иволгин роли билан танилган.
Қайд этилишича, актёр Монголияда гастролда бўлган. Унинг тромби ёрилиб кетган.
Актёр карьераси мобайнида комедия, детектив, тарихий ва ҳарбий фильмларда 70 дан ортиқ ролл ижро этган.