ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Москва Нур-Султонга атом электр станция қуришни таклиф қилди.
Бу ҳақда Владимир Путин Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.
“Ҳамкорликнинг янги шаклларига ўтишни таклиф қиламиз. Яъни, биринчи навбатда Россия технологиялари бўйича Қозоғистонда АЭС қуриш имконияти ҳақида”, - деди Россия етакчиси.
Шунингдек, президент икки мамлакат нефт-газ соҳасида фаол ҳамкорлик олиб борилаётганини қайд этди.
“Лукойл қозоғистонлик шериклар билан ҳамкорликда Каспийда “Марказий” конини ўрганиш бўйича корхона тузилди”, - деди президент.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон президенти ўзининг Москвага илк хорижий ташрифини бошлади.
Ташриф давомида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзолаш кўзда тутилган.