Тошкентда “Бек Тўпи” бозори собиқ раҳбари ҳибсхонада вафот этди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишКолючая проволока
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳбус Шукриллахон Эргашевнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Тошкентда “Бек Тўпи” бозори собиқ раҳбари 57 яшар Шукриллахон Эргашев тергов изоляторида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилига таяниб хабар қилди.

“Эргашев 30 март куни ўткир миокард инфаркт, ўткир юрак қон томир ва ўпка етишмовчилиги ташхиси билан вафот этди”, - дея маълум қилган Бош прокуратура вакили.

Унинг сўзларига кўра, гумон қилинувчи 06 февралдан бошлаб ҳибсхонанинг Даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимида даволанган.

Маҳбус Шукриллахон Эргашевнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея қўшимча қилган Бош прокуратура вакили. 

Рынок Абу-Сахий в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон
"Бозор иши" бўйича 23 нафар шахс кўплаб жиноятларда айбланмоқда

Сентябрь ойида Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳридаги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва “Бек тўпи савдо комплекси”, “Чорсу буюм савдо комплекси”, “Чилонзор буюм савдо мажмуаси”, “Ўрикзор савдо комплекси” бозорлари, “Эски Жўва деҳқон бозори”, “Юнусобод деҳқон бозори” деҳқон бозорлари ва “Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш тергов қилинаётгани ҳақида маълумот берилган.

Иқтисодиёт асосларига қарши қатор жиноятлар содир этган 7 та бозор раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилган. Ушбу ҳолатлар бўйича Савдо ва бозорлар департаментининг мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан кўп миқдорда талон-торож қилиш) билан айблов қўйилди ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Аввалроқ Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik агентлигига Тошкент шаҳар ҳокими собиқ маслаҳатчиси ва "Ипподром" раҳбари устидан жиноят иши судга оширилгани ҳақида маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0