Инсон қачон вояга етади?

CC0 / pixabay / Молодые люди целуются
Молодые люди целуются - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар инсон мияси ва асаб тизими устида қатор изланишлар олиб боришди.

ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Олимлар инсон қачон чинакам равишда улғайишини аниқлашди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар қилмоқда.

Кембриж университети олимларининг маълум қилишича, инсон 30 ёшда вояга етар экан. Уларнинг фикрига кўра, инсон 18 ёшда вояга етиш борасида фаразлар нотўғридир.

Индианка смотрит на экран своего мобильного телефона во время сбора урожая красного перца в Гандинагаре, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Қалампирни хуш кўрувчилар узоқ умр кўришади(ми)?

Мутахассислар мия ва асаб тизими устида қатор изланишлар олиб бориб, инсон чинакам равишда 30 ёшда вояга етиши тўғрисидаги хулосага келишди.

Кембриж университети профессори Питер Жонс инсон 30 ёшга қадам қўйгандан сўнг унинг мия ва асаб тизимлари тўлиқ шаклланишини маълум қилди. Унинг айтишига кўра, мияда муҳим ўзгаришлар фақатгина ўсмирлик даврида юзага келиб қолмай, кўп йиллар давомида ҳам кузатилади. Ушбу ўзгаришлар нафақат инсон хулқ-атворига, балки унинг руҳий соғлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун 30 ёшга кирганларни улғайган деб ҳисоблаш кераклигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0