ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 29,65 сўмга кўтарилиб, 8 419,62 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 47,28 сўмга пасайиб, 9 444,29 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 1,58 сўмга камайди ва 128,14 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.