Самарқанд кўчалари сувга тўлди

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда сурункали ёмғир ёғиши маҳаллий аҳолига қандай ноқулайликлар туғдираётгани акс эттирилган видеороликлар пайдо бўлди.

Самарқанднинг қатор кўчаларида 29 мартда бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида сув тошиб чиқиш ҳолати кузатилди.

Самарқанд шаҳрининг кўплаб ариқларида сув тўпланиб қолиб, улкан кўлмаклар пайдо бўлди. Бу сув тошқини транспорт воситалари ҳамда пиёдалар ҳаракатланишига ноқулайлик туғдирди.

Шунингдек, тинимсиз ёмғир натижасида айрим маҳаллалардаги аҳоли яшаётган уйларда ҳам бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган.

Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.

Ижтимоий тармоқларда сурункали ёмғир ёғиши маҳаллий аҳолига қандай ноқулайликлар туғдираётгани акс эттирилган видеороликлар пайдо бўлди.

Янгиликлар лентаси
0