ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россияда дунёда муқобили йўқ артиллерия ўқи ясалмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Нудельман номидаги машинасозлик конструкторлик бюроси директори Валерий Макеев маълум қилди.
“Бундан ташқари, юқори аниқликда бошқариладиган артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқармоқдамиз, дунёда муқобили йўқ 57-мм.ли артиллерия ўқини яратиш бўйича иш олиб бормоқдамиз”, - деди у интервью давомида.
Таъкидланишича, ушбу ўқ Нудельман номидаги машинасозлик конструкторлик бюросида ясалади.
Артиллерия қуроли душманнинг жонли кучларига талофат етказиш, жанговар техникани ишдан чиқариш ҳамда мудофаа иншоотларини вайрон қилишга мўлжалланган.