ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Қанд касаллигидан азият чекувчиларнинг суюқ овқат истеъмол қилишга ўтишлари ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Бу ҳақда шифокорлар Diabetes Care журналида маълум қилишди.
Журналда ёзилишига кўра, суюқ овқат истеъмол қилишга ўтиш қанд касаллигидан азият чекувчиларга оддий паст калорияли парҳезга қараганда тахминан 2,4 килограмм ортиқча вазндан фориғ бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, суюқ овқат юқори қон босими ва метаболизм билан боғлиқ муаммолардан халос бўлишга кўмаклашади.
Канадалик ва европалик олимлар ушбу парҳез самарадорлигини бошқа турли парҳезлар натижалари билан таққослаб кўриб, шундай хулосага келишган. Улар томонидан ўтказилган тадқиқотда мингга яқин беморлар иштирок этган.
Мутахассислар овқатга қаттиқ маҳсулотларни ишлатмасликни тавсия қилишган