ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Mercedes Gelandewagen автомашинаси ҳайдовчиси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг чақирувидан сўнг ўзини полицияга топширди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзи маълум қилди.
Бундан аввал Рамзан Қодиров ЙТҲ воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини зудлик билан полицияга келишига чақирганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
"Муслим Жамбеков Чеченистон ҳуқуқ тартибот органларига келди... Чеченистон ички ишлар органлари раҳбарияти маълумотига кўра, Жамбеков шок ҳолатида бўлган ва авария пайтида жароҳат олган”, - деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
Каналда ёзилган маълумотларга кўра, Жамбеков Чеченистон раҳбарининг мурожаати ҳақида эшитгандан кейин “зудлик билан полицияга таслим бўлишга қарор қабул қилди. Исталган жазога тайёр эканлиги, содир бўлган ишдан чин дилдан пушаймон бўлганлиги ва ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдарлик билдирган.
24 март куни Москва Можайск шоссесида автоҳалокат содир бўлди: Mercedes катта тезликда “Нива” билан тўқнашди. Бунинг оқибатида “Нива” салонида бўлган аёл ва унинг фарзанди ҳалок бўлди. Оила бошлиғи эса шифохонага ётқизилди.