Бозорда гўшт ва сут нархини барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019-2021 йилларда чорва моллари сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги давлат қўмитаси ташкил этилди

Қарор билан Қўмита ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Қўмита раиси бош вазир тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

“Ўзбекчорванасл” Агентлиги бош директори лавозимига кўра қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Қўмита раиси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “O‘ZNASLCHILIK” ва “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат корхоналари “Ўзбекчорванасл” Агентлиги таркибига ўтказилди.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан гўшт-сут маҳсулотларига қўйилган таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда

Қарорга мувофиқ, чорва молларини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиали ташкил этилади.

Гўшт ва сут нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан қуйидагилар ташкил этилади:

- қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган корхоналар;

- сут йўналишидаги корхоналар.

Қарор билан 2019-2021 йилларда чорва моллари сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Мазкур кўрсатикичларга мувофиқ республикада 2021 йилга келиб 13 минг 825 бош чорва моллари, 3 млн 646 минг 300 тонна гўшт ҳамда 11 млн 882 минг 500 тонна сут ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0