Кремль Трампнинг Венесуэладан йўқолиш талабига жавоб қайтарди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп илгарироқ Россиядан Венесуэладан қўшинларни чиқариб кетишни талаб қилган эди

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Кремль Дональд Трампнинг Венесуэладан йўқолиш талабига жавоб қайтарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Глава Национального собрания Венесуэлы и лидер оппозиции Хуан Гуаидо - Sputnik Ўзбекистон
Вақти келди: Гуаидо Мадурони “ағдариш” санасини белгилади

АҚШ дунёнинг кўплаб бурчакларига кириб борган, уларга ҳеч ким қаерда бўлиш ёки бўлмасликни кўрсатмайди, Россия ҳам ўзининг иккиёқлама муносабатларни йўлга қўйишга бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилишларига умид қилади, деди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Дональд Трампнинг Венесуэладан кетиш ҳақидаги чақириғига изоҳ берар экан.

"Америка Қўшма Штатларига келадиган бўлсак, улар дунёнинг кўплаб бурчакларига кириб борган, уларга ҳеч ким қаерда бўлиш керак-керак эмасликни кўрсатиб турмайди. Шу боис, биз ҳам, дейлик ўзаро ҳурматга умид қилишни хоҳлар эдик - биз ўзимизнинг ҳамда ўша биз муносабат ўрнатмоқчи бўлган давлатнинг манфаатларига мос келадиган муносабатларни қурамиз ва бунга бошқа давлатлар ҳам ҳурмат билан қарашини хоҳлаймиз", - деди Песков журналистларга.

У шунингдек, Москва Венесуэланинг ички ишларига аралашмаслигини қўшимча қилди ва учинчи давлатлар ҳам худди шундай қилишларига умид билдирди.

Янгиликлар лентаси
0