Қозоғистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

© Sputnik / Игорь ОнучинВертолет Ми-8
Вертолет Ми-8 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бортида 13 инсон бўлган ҳаво кемаси тўлиқ ёниб кетган, қурбонлар бор

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида МИ-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бортида 13 инсон бўлган ҳаво кемаси тўлиқ ёниб кетган, қурбонлар бор, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

Хабарда айтилишича, мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Қизилўрда вилояти Жалагаш туманида Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МИ-8 вертолёти ерга қулагани ҳақида хабар берган.

Маълумотга кўра, ҳалокат тўғрисида хабар "112" пультига 17:35да келиб тушган. "Вертолёт номаълум вазиятда ерга қулаган ва тўлиқ ёниб кетган", - дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги вертолёт бортида 13 киши бўлганига аниқлик киритган.

"Ҳалокат жойидан олинган хабарларга кўра, қурбонлар бор. Жабрдийдалар ҳолатига аниқлик киритилмоқда", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, ҳаво кемаси тўртта жанговар машина таркибида Актаудан Шимкентга қараб йўл олган бўлган.

Юз берган ҳодиса бўйича мамлакат ИИВ томонидан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0