ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. АҚШнинг Ford концерни Россияда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия ҳудудида йилига 350 мингта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Ford Sollers қўшма корхонаси ўз фаолиятини тўхтатади. Корхонага тегишли бўлган Набережные Челны ва Всеволожск даги автомобил заводлари фаолияти қайта ташкил қилинади. Фақат Елабугадаги Ford Transit микроавтобуслари ишлаб чиқарувчи завод ишлашда давом этади.
Бундан буён барча эътибор енгил тижорат автомобилларига қаратилади.
“Бизнеснинг янги тузилмаси Ford Transit автомобили савдосини оширишга ва компаниянинг бозордаги улушини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - дейилган хабарда.
Акционерлар тўхтатилаётган заводларни қайта ихтисослаштиришга келишиб олишди. Ишдан кетишга мажбур бщлаётган ходимлар масаласида - аризаларига мувофиқ, компенсация тўлаган ҳолда ишдан бўшатишга келишиб олинди.
Шунингдек, Ford компанияси Россиядаги қўшма корхонани бошқаришни россиялик ҳамкорига топширишини хабар қилган. Ford Motor Company ПАО "Соллерс"га ыщшма корхонанинг 51 % акцияларини топширади.
Маълумот учун, айни дамда Ford Sollers компаниясининг Всеволжскдаги заводда Ford Focus ва Mondeo ишлаб чиқарилар, Набережные Челны шааҳридаги заводда — Ford Fiesta ва EcoSport автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. 2019 йил бошидан буён Россия бозорида Ford автомобиллари савдоси 45 %га тушиб кетиб, 4,17 минг донани ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда яна бир йирик америка бренди GMга қарашли бўлган Chevrolet ва Opel Россия бозорини тарк этган эди. Ўшанда мутахассислар бунга нафақат савдо ҳажми тушиб кетиши, балким Россия ва АҚШ ўртасидаги сиёсий таранглик ҳам сабаб бўлган дейишган эди.