Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давом этмоқда. Олий меҳмон шарафига - Дубайда уникал кенг кўламли инсталляция намойиш этилди.
Дунёдаги энг узун - 828 метрлик осмонўпар бино - "Бурж-Ҳалифа" ўзбек етакчиси шарафига Ўзбекистон байроғи рангига бўялди.
ОАВ, блогерлар ва йўловчилар ушбу ноёб иншоот ёнида суратга тушишмоқда. Гарчи махсус прожекторлар ёрдамида ҳосил қилинган бўлсада, аммо бу тарихдаги энг улкан Ўзбекистон байроғидир.
Sputnik видеосида ушбу ноёб байроқни томоша қилишингиз мумкин.