Бошни оғритмайдиган ароқ пайдо бўлди - уни сотувга тайёрлашмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПитейные заведения Москвы
Питейные заведения Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳсулотнинг синов муддати ҳали якунига етмаган, уни фақатгина лабораторияда таътиб кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Лондоннинг Империя коллежи профессори ва Хаммерсмитск шифохонаси илмий ходими Дэвид Натт эртасига бошни оғритмайдиган алкогольни ихтиро қилди.

Пивной фестиваль Latviabeerfest 2016 в Риге. - Sputnik Ўзбекистон
Пиво ўлдиради - олимлар кўпикли ичимликнинг ўта хавфли зарарини аниқладилар

Унинг сўзларига кўра, маҳсулот савдода яқин беш йил ичида пайдо бўлади. Бундай ароқ Alcarelle синтетик спирти асосида тайёрланиб, у маст бўлганликни сездиради, бироқ организм интоксикациясини вужудга келтирмайди. Натт ҳозирда "унчалик ёқимли бўлмаган таъм"дан халос бўлиш учун фаол равишда изланишларини давом эттирмоқда.

Олим синтетик спиртни 1983 йилдаёқ яратган бўлиб, ўша вақтдан эътиборан уни хавфсизликка синовдан ўтказиб келмоқда.

Маҳсулотнинг синов муддати ҳали якунига етмаган, уни фақатгина лабораторияда таътиб кўриш мумкин.

Дэвид Натт "Жазавага тушиш от минишдан кўра хавфли эмас". деган гаплари учун ўн йил олдин Британия ҳукуматининг наркотик моддаларга қарши кураш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан ҳайдалган. У машҳур Lancet илмий тиббий журналига алкоголь жамият учун героин ёки крэкдан кўра хавфлироқ эканини далилловчи маълумотларни тақдим этган.

Янгиликлар лентаси
0