Мусулмонлар масжиддаги отишма видеоси учун Facebook ва YouTube устидан шикоят қилишди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франция мусулмонлар кенгашининг вакиллари Янги Зеландия масжидларида содир бўлган отишма видеоларини интернетда тарқатиш ҳолатини терроризмга ундаш дея баҳолашмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Франиция мусулмонлар кенгаши (CFCM) Янги Зеландия Крайстерч шаҳрида масжиддаги отишма видео тарқатилганлиги учун Facebook ва YouTube устидан шикоят қилишди. Бу ҳақда France Info хабар қилди.

Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Facebook Янги Зеландия теракти акс этган видео тарқалишини олдини олди

Шикоят Франция прокурорига йўналтирилди.  

Мусулмонлар кенгаши терроризмга ундаш ёки инсон қадр-қимматига зарар етказадиган зўравон хабарларни тарқатилишидан шикоят қилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳри масжидларида бўлиб ўтган терактда 50 киши қурбон бўлди, яна 50дан ортиқ киши жароҳатланди.

Террорчилар ўз ҳаракатларини Facebookда трансляция қилишган.

Янгиликлар лентаси
0