Хусусий тадбиркорларга ҳам такси ҳайдаш ҳуқуқи берилади

© Sputnik / Антон КурилкинТакси в Узбекистане
Такси в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб хусусий тадбиркорларга такси ҳайдаш ҳуқуқи берилади.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб хусусий тадбиркорларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойихасида айтиб ўтилган. 

Такси автомобили ва ҳайдовчиси

Бунинг учун улар лицензия карточкалари олиши ва такси операторлари билан электрон платформа орқали шартнома имзолашлари керак бўлади.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга такси хизмати кўрсатишга рухсат берилмаганини билдирди

Хусусий шахслар лицензия тўлови юридик шахслар енгил автомобиллари учун белгиланган тўловдан 1,5 баравар кўпроқ бўлади.

Такси хизматлари кўрсатиш учун хусусий тадбиркорлар ўз автомобилларини сариқ ёки бошқа маълум бир рангга бўяши керак бўлмайди. Белгиланган кўринишдаги (шахмат) наклейкани автомобил капоти ва эшикларига ёпиштирилса кифоя.

Такси автомобиллари радиостанция, йўл ҳақини ҳисоблайдиган таксометр, тўлов терминаллари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Ундан ташқари, такси автомобиллари ва ҳайдовчилари Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда махус иш олди кўригидан ўтишлари керак бўлади.

Такси операторлари

Таксичиларга мижоз топиб берувчи такси операторлари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.  Бунинг Транспорт вазирлиги ҳузурида учун махсус муассаса тузилади.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда “Яндекс такси”нинг рақобатчиси пайдо бўлди

Операторлар ўзларининг тўлиқ номи, хуқуқий мақоми, манзили, ИНН ва   фойдаланилаётган серверлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни Интернетда жойлаштирилари керак бўлади.

Фақат лицензияси бор бўлган жисмоний ёки юридик шахслар билан шартнома тузишга рухсат берилади.

Операторлар фойдаланаётган сервер ускуналарини Ўзбекистон ҳудудида жойлаштиришлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда такси хизматини фақат юридик шахслар кўрсатиши мумкин. Хусусий таксилар учун рухсатнома олиш ва башқа ҳужжатларни расмийлаштириш ўта мураккаблаштирилган. Шу сабаб аксарият таксичилар ноқонуний равишда фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0