Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кутилмоқда?

© Sputnik / Алексей Бушкин / Медиабанкка ўтишГРОЗА ВЫСТАВКА
ГРОЗА ВЫСТАВКА - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази 26 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази 26 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Метеорология тарихи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда метеорология тарихи

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0