Ўзбекистон БАА инвесторларига нимаси билан қизиқ – шарқшунос фикри

© Фото из личного архива Владимира ИсаеваВостоковед Владимир Исаев
Востоковед Владимир Исаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Африка ва Осиё мамлакатлари институти профессори, шарқшунос Владимир Исаев Sputnik Ўзбекистон интерьюсида Тошкент ва Абу-Даби ўртасида қайси соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболли эканлиги ҳақида сўз юритди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Африка ва Осиё мамлакатлари институти профессори, шарқшунос Владимир Исаев Sputnik Ўзбекистон радиоси интерьюсида Тошкент ва Абу-Даби ўртасида қайси соҳаларда ҳамкорлик қилиш истиқболли ва БААнинг Марказий Осиёга сармоя киритиши нима сабабдан фойдали эканлиги ҳақида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориал “Вахат аль-Карама” - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг катта масжидлардан бирига ташриф буюрди

Шарқшуноснинг сўзларига кўра, БАА янги сотиш бозорини излашдан, жумладан, уларнинг капиталлари ишлашидан манфаатдор.

“БАА биринчи навбатда Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги инвестициялардан манфаатдор. Ҳозирда мамлакатнинг газни, масалан, Хитойга, Тожикистонга, ўтказиш ва экспорт қилиш учун етарли даражада қудрати йўқ. БААнинг эса бу каби лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли маблағи ва технологиялари  мавжуд. Бундан ташқари, Абу-Дабини тўқимачилик соҳаси, сифатли хом-ашёни қайта ишлаш учун ўзбек корхоналарини модернизация қилиш қизиқтиради”, - деди Исаев.

Шунингдек, профессор БААга туризм соҳасида ҳамда туристларни ташишда ҳамкорликни йўлга қўйиш фойдали эканлигини таъкидлади.

“Гап нафақат ўзбекистонликларнинг БААга ташрифи ва аксинча – арабларнинг МОга ташрифи, балки бу мамлакатнинг Ўзбекистон билан авиакомпания соҳасида ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида ҳам боради. Хусусан, Араб Амирликлари мусулмонларнинг зиёрат жойларга боришлари учун қулай жойда жойлашган, шунинг учун бу турдаги туризм яхши истиқболларга эга”. – деди шарқшунос.

Шарқшуноснинг тўлиқ фикрини Sputnik Ўзбекистан радиокастида тинглашингиз мумкин.

Востоковед назвал три причины для ОАЭ вкладывать в Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0