ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия Афғонистон Қуролли кучларининг Словакияда таъмирланган “Ми-17В-5” вертолётларидан фойдаланиш хавфсизлигини кафолатламайди, дейилган “Рособоронэкспорт” баёнотида.
“Рособоронэкспорт” ОАВларга шуни маълум қиладики, Афғонистон Қуролли кучларининг “Ми-17В-5” вертолётлари Словакиянинг LOTN компанияси томонидан Россиялик мутахассислар иштирокисиз ва Россия қонунчилигига зид равишда таъмирланган. Шу сабабли, Россия ушбу вертолётларидан фойдаланиш хавфсизлигини ўз бўйнидан соқит қилади”, - дейилган хабарда.
“Рособоронэкспорт” хабарида айтилишига кўра, LOTN компанияси раҳбарияти ҳамкорларига ўзларининг ушбу соҳадаги ваколатлари ва имкониятлари ҳақида нотўғри маълумот беришган. Россия томон словакиялик компанияга бу борада ҳеч қандай техник ҳужжатларни тақдим этмаган.
Ундан ташқари, LOTN компанияси томонидан фойдаланилаётган эҳтиёт қисмларнинг келиб чиқиши мутлақ номаълум бўлгани сабабли, вертолётлар билан содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар эҳтимоллиги ортади.
“Россия томон фикрига кўра, ҳар қандай авиацион техникани таъмирлаш, ишлаб чиқарувчи техник ҳужжатларида белгиланган тартибда ва бош конструктор назорати остида ўтказилиши керак”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда АҚШ Россиядан Афғонистон Ҳаво кучлари учун 70 та Ми-17В-5 вертолётларини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган эди. Қўшма Штатлардаги турли кучларнинг қаршилигига қармасдан, АҚШ ҳарбийлари умумий қиймати 1,3 миллиард бўлган 63та вертолётни харид қилишган эди.
2015 йилда НАТО қўмондонлиги ушбу вертолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тендер эълон қилган ва тендернинг асосий шартларидан бири – таъмирловчи мамлакат НАТО эъзоси бўлиши керак, дейилган эди.