Бугун Тошкентда илк бор Наврўз байрамига бағишланган халқаро марафон бўлиб ўтди. Дастлаб 5 километрлик "кичик" марафон ундан сўнг эса 21 километрлик ярим марафон бўлиб ўтди. ИИББ хабарига кўра, тадбирда 2500 га яқин фуқаролар жамланишди.
Ярим марафонда хитойлик спортчи Ли Янг ғолиб чиқди. Ўзбекистонлик Андрей Петров эса 3 ўринни эгаллади.
Марафонда турли мамлакатлардан келган спортчилар билан бир қаторда, ички ишлар ходимлари, ҳукумат вакиллари ва ҳаттто имконияти чекланган шахслар ҳам иштирок этишди.