Биринчи ўзбек механизатор аёлининг музейи қайта тикланди

© SputnikВ Ташкенте восстановили музей первой узбекской женщины механизатора
В Ташкенте восстановили музей первой узбекской женщины механизатора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу музей оддий деҳқон фарзандининг ҳаёт йўлидан сўзлайди. Биринчи ўзбек механизатор аёли Турсуной Охунова машаққатли меҳнатлари, иродаси, қатъияти ва камтарлиги туфайли эл-юрт ҳурматини топди.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилиб, камолга етган биринчи ўзбек механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира майдони ободонлаштирилиб, маънавият масканига айлантирилди, деб хабар қилинди "Халқ билан мулоқот" гуруҳида.

Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги энг кекса она: ҳиндистонлик аёл 65 ёшида фарзандли бўлди

Таъкидланишича, хотира майдони икки карра Меҳнат Қаҳрамони Турсуной Охунова шарафига кўп йиллар аввал барпо қилинган-у, сўнг бир қадар қаровсиз қолиб кетган. Энди эса давлат раҳбари топшириғи асосида ободонлаштирилиб, гўзал-файзиёб маънавият масканига айлантирилди.

Турсуной Охунова бюсти реставрация қилиниб, хотира майдони қайта қурилди, қаровсиз ҳолатда турган Турсуной Охунова музейи тикланиб, маданият марказига айлантирилди. 

"Оддий деҳқон фарзанди Турсуной Охуновага хос меҳнаткашлик, фидойилик, камтарлик каби фазилатлар бугунги авлодлар учун ҳам ибрат мактабидир. Бу музей оддий деҳқон фарзандининг ҳаёт йўлидан сўзлайди. Биринчи ўзбек механизатор аёли Турсуной Охунова машаққатли меҳнатлари, иродаси, қатъияти ва камтарлиги туфайли эл-юрт ҳурматини топди. Буни тарихга муҳрланган мана бу суратлардан ҳам билиш қийин эмас.

Музей биносида тез кунда мусиқа ва шахмат тўгараклари иш бошласа, кўп ўтмай атрофдаги ерлар ҳам ободонлаштирилиб, катта хиёбон, сунъий футбол майдони, мўъжаз кутубхоналар барпо қилинади", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0