ТИВ Ўзбекистон фуқароларига муҳим эслатма билан чиқди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияда ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияда ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакат ҳудудидан чиқишда жами 10 минг АҚШ долларигача бўлган ҳар қандай валютани декларация қилмасдан олиб кетиш мумкинлигини эслатди.

Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ставрополдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борми – ТИВ жавоби

2019 йил 19 март куни Россиянинг “Кольцово” аэропорти божхона постида йўловчилар багажларини расмийлаштириш вақтида “Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси И.З. багажида декларация қилинмаган 19 минг АҚШ доллари топилган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, “Кольцово” (йўловчилар) аэропорти божхона пости раҳбарияти Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 16.4-моддаси Ўзбекистон фуқароси томонидан бузилганлигини тасдиқлади. Божхона текширувидан сўнг, тартиб бузган шахсга 10 минг АҚШ доллари қайтарилган ва у шу куни ватанга учиб кетган, иш ўрнатилган тартибда судга топширилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг ушбу моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузар декларация қилинмаган маблағнинг 50 фоизи миқдорида маъмурий жаримага тортилади. Шундай қилиб, 9 минг АҚШ долларидан 4,5 минг доллари Россия давлати фойдасига ўтказилади. Қолган ярми эса Ўзбекистон фуқаросига қайтарилади.

Янгиликлар лентаси
0