Кобулда Наврўз тантаналари вақтида портлашни ким содир этгани маълум бўлди

© REUTERS/Omar SobhaniАфганские военнослужащие на месте взрыва в Кабуле
Афганские военнослужащие на месте взрыва в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон пойтахти Кобулда Наврўз тантаналари вақтида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 23 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобулда Наврўз тантаналари вақтида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 23 киши жароҳатланди. 

Рейтер агентлигининг Amaq сайтига таяниб хабар қилишича, содир бўлган теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.

Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Кобулда Наврўз байрамида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Эслатиб ўтамиз, пайшанба, 21 март куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Наврўз байрами шодиёналари вақтида портлаш содир бўлди. Гувоҳларнинг айтишига кўра, портлаш ракетадан ўққа тутиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Кейинчалик ОАВлар маҳаллий ҳукуматга таяниб, пайшанба куни Афғонистон пойтахтида учта портлаш содир бўлгани ҳақида хабар қилишди.

Мамлакат ИИВ маълумоти кўра, учта портловчи восита масофадан туриб ҳаракатга келтирилган. Яна бир бомбани полиция зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0