Хитойда оммавий эвакуация: кимё заводидаги портлаш оқибатида 47 киши қурбон бўлди

© REUTERS / CHINA STRINGER NETWORKВзрыв на химзаводе в Китае
Взрыв на химзаводе в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида 47 киши ҳалок бўлди, 640 киши жабрланди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Хитойда кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт мингга яқин киши эвакуация қилинди.

РИА Новостининг маҳаллий маъмуриятга таяниб маълум қилишича, ҳукумат ташкилотнинг уч мингга яқин ишчиси ва мингга яқин маҳаллий аҳолини эвакуация қилган.

Скорая в Ираке - Sputnik Ўзбекистон
Ироқда туристик паром ағдарилиб кетди – 45 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги мактаб ва болалар боғчасида машғулотлар тўхтатилган.

Портлаш пайшанба куни Хитойнинг “Чэньцзяган” кимёвий саноат боғидаги “Тяньцзяи” кимё заводида юз берди.

Портлаш шунчалик кучли бўлганки, Хитой сейсмик агентлиги портлаш юз берган жой яқинидаги ҳудудларда 2,2 магнитудали ва ўчоғи 0 метрда жойлашган зилзилани қайд қилган.

Сўнгги маълуматларга қараганда, 47 киши ҳалок бўлган, 640 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 90 киши оғир жароҳат олган.

Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзиньпин одамларни қутқариш ва хавфни бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди.

Янгиликлар лентаси
0