ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Iran Air йўловчи самолётининг қўниш вақтида ёниб кетиш ҳолати видеоёзуви пайдо бўлди.
Ҳодиса Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Меҳробод халқаро аэропортида содир бўлди. Кадрларда қўнаётган самолётнинг турли қисмлари аланга олаётганини кўриш мумкин.
Дастлабки хабарларга кўра, ёнғинга самолёт шассисининг носозлиги сабаб бўлган.
Ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.