Каттагина мангустлар оиласининг ҳатто биргина вакилига озор етказишни дилига тугиб қўйган ҳар бир йиртқични мана шундай тақдир кутмоқда.
Кадрларда ерга ёпишиб ҳаракатсизликда турган леопард акс этган, у эгаллаган поза йиртқич исталган сонияда ҳужумга ўтишидан дарак беради.
Леопардга қизиқиб қолган саккизта мангуст, негадир секинлик билан у томон яқинлаша бошлайдилар.
Қайсидир сонияда леопард уларнинг бирини ушлаб олишга ҳаракат қилади, лекин мангуст унга чап бериб, леопарднинг иккинчи олд оёқлари томон югуради ва унга ҳам чап бергач, катта тезликда агрессор мордасига қараб сакрайди. Овчининг боши кутилмаган бу зарбадан орқага тортиб кетади. Натижада каловланиб қолган йиртқич бу мангуст каби бошқаларини ҳам қўлдан бой беради.