Қрим раҳбари Порошенконинг Россияга қарши киритган санкцияларини "чивин чақиши"га ўхшатди

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишУчастники протестной акции против действующего президента Украины Петра Порошенко у здания Администрации президента в Киеве
Участники протестной акции против действующего президента Украины Петра Порошенко у здания Администрации президента в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти Пётр Порошенко 21 март куни Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россияга қарши қўшимча персонал санкциялар тўғрисидаги қарорини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Қрим республикаси Бош вазир ўринбосари, Қрим Республикасининг РФ президенти ҳузуридаги доимий вакили Георгий Мурадов "Украинанинг Россияга нисбатан киритган санкциялари Қрим ҳаётига заррача таъсир этмайди", деди ва Киев томонидан кўрилган чоралар ҳатто "чивин чақишидек эмас" дея қўшимча қилди.

Заседание Верховной рады Украины - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко Путин билан "каша пиширишни" истамаслигини айтди

"Санкциялар мутлақо таъсир кучига эга эмас, улар чиқин чақишидек ҳам таъсир кўрсата олмайди. Бу санкциялар биз учун ҳеч маъно англатмайди. Украина қила олиши мумкин бўлган ёмонликни, таъкидлаб ўтаман, Украина эмас, балки Украинанинг халққа қарши ҳозирги миллатчи ҳукумати  - аллақачон бажариб бўлган. Лекин улар украина халқига ва Украина давлатига зарар етказишдан ўзини тўхтата олмаяптилар", - деди Мурадов.

Украина президенти Пётр Порошенко 21 март куни Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россияга қарши қўшимча персонал санкциялар тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

Порошенко имзосига асосан Россиянинг Керч кўприги қурилишига, Донбассда сайловлар ўтказилишига ва Азов денгизидаги ҳодисага алоқадор бўлган 294 нафар юридик ва 848 нафар жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар узайтирилган.

Янгиликлар лентаси
0