Остона номи ўзгариши қозоқларни уриштириб қўйди

© Sputnik / Ольга Головко / Медиабанкка ўтишМонумент "Астана-Байтерек"
Монумент Астана-Байтерек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳлар айтишига кўра, полиция ходимлари 20 нафарга яқин кишини қўлга олган.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Қозоғистон пойтахтида Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Остона шаҳри ҳокимлиги биноси олдида Қозоғистон пойтахтини қайта номлаш тарафдорлари ва қарши томон муштлашишади.

Митинг ЛДПР на Пушкинской площади - Sputnik Ўзбекистон
Жириновский Қозоғистон учун тез орада кураш бошланишини прогноз қилмоқда

Ҳозирда РИА Новости полициянинг расмий изоҳга эга эмас, бироқ, гувоҳлар айтишига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 20 нафарга яқин кишини қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон янги президенти Касим-Жомарт Токаев мамлакат пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон этиб ўзгартириш таклифини киритган эди. 20 март, чоршанба куни Қозоғистон парламенти депутатлари икки ўқишда пойтахт номини ўзгартириш тўғрисида конституцияга тузатишлар киритишни маъқулладилар.

Янгиликлар лентаси
0