Алишер Усмонов 2018 йилда қанча даромад олган?

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишБизнесмен, основатель USM Holdings Алишер Усманов
Бизнесмен, основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Forbes-Россия нашри энг юқори даромадга эга россиялик миллиардерлар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Forbes эълон қилган энг кўп даромадга эга бўлган россиялик миллиардерлар рўйхатида Алишер Усмонов 5-ўринни эгаллади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев наградил Алишера Бурхановича Усманова орденом Эл-юрт хурмати. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Алишер Усмонов билан фахрланишини айтди

Миллиардерлар рейтингидан фарқли равишда, бунда фақат активларни сотиш ёки дивидендлар шаклида олинган реал пуллар ҳисобга олинади. Шахсий мулкни сотиш бўйича келишувлар ҳисобга олинмаган. Баҳоланаётган даромад - бу ялпи даромад ёки gross даромад. Солиқлар ставкасида қарама-қаршиликлар ёки тушунарсизликка йўл қўймаслик учун солиқлар, кредитларга хизмат кўрсатиш харажатлари ва турли комиссиялар ҳисобга олинмаган.

Forbes нашрининг маълум қилишича, Алишер Усмонов 2018 йилда 1,1 миллиард доллар даромадга эга бўлди. Ушбу сумма “Металлоинвест”дан олинган дивидендлар ва Лондоннинг “Арсенал” футбол клубидаги улушнинг сотилиши натижасида ҳосил бўлган.

Forbes рейтингидаги биринчи ўринни 2,4 миллиард доллар даромад билан Сергей Галицкий эгаллади. У “Магнит” ретейлерининг 29 фоиз акцияларини сотиб юборган. Иккинчи поғонадан "Онэксим" гуруҳи эгаси ва президенти Михаил Прохоров жой олган. НЛМК раҳбари Владимир Лисин рейтингдаги 3-ўринни эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0