ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. GM Uzbekistan акциядорлик жамияти харидорларга расмий мурожаат билан чиқди.
Хабарда айтилишига кўра, автомобилини олиб кетиш вақтида харидордан дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
“Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади”, - дейилади хабарда.
Хабарда агар бу каби таъмагирлик ҳолатларига дуч келсанса, компаниянинг +99878-147 14-14 рақамли “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Наврўз байрами муносабати билан Malibu ва Tracker автомобилларига 3 фоизли чегирма эълон қилгани ҳақида хабар қилган эдик.