Олмаларда ёзилган хитойча иероглиф қозоғистонликларни қўрқувга солди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЯблоки на сельскохозяйственной ярмарке
Яблоки на сельскохозяйственной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳри аҳолисини супермаркетлардан бирида харид қилинган олмалар ташвишга солди. Харид қилинган олмаларда хитойча иероглифлар битилган.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳри аҳолисини супермаркетлардан бирида харид қилинган олмалар ташвишга солди. Харид қилинган олмаларда хитойча иероглифлар битилган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, кокшетаулик Диляра Тулегенова “Кристалл” супермаркетида олма сотиб олади.

“Мен ҳамиша маҳаллий олмаларни сотиб олишга ҳаракат қиламан. Бу сафар ҳам олманинг “Салтанат” нави танладим. Жами 4 дона харид қилдик. Дўконда бизга сотувчи хизмат кўрсатиб, олмаларни танлаб берган эди. Биз эътибор қилмасдан олма учун пул тўлаб чиқиб кетдик. Уйга келиб, қизим олмаларни юваётганда уларда ёзилган хитойча иероглифлари кўриб қолди. Биз бу олмаларни емасдан, ташлаб юбордик”, - деди у.

© Foto : предоставлено очевидцемЯблоки с китайскими иероглифами напугали жителей Кокшетау
Олмаларда ёзилган хитойча иероглиф қозоғистонликларни қўрқувга солди - Sputnik Ўзбекистон
Яблоки с китайскими иероглифами напугали жителей Кокшетау

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш департаментида олмалар ҳақиқатдан ҳам Хитойдан келтирилгани ва улар соғлиқ учун хафвли эмаслигини тушунтиришди.

Янгиликлар лентаси
0