ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Бугун истеъфога чиққан Қозоғистон президенти Нурсултон Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида фаолият юритишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
19 Март 2019, 18:22
“Мен муҳим ваколатларга эга бўлган Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида қоламан. Мен Нур Отан партияси раиси ва Конституция кенгаши аъзоси бўлиб қоламан. Яъни сизлар билан қоламан”, - деди Назарбоев телеэфирда.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини топшириш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар қилган эдик.