ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Тошкентдаги Ice City муз саройида италиялик мутахассис чанғи ва сноубордда учишни ўргатади, деб хабар қилмоқда Uznews.uz.
Ice City муз саройи таркибида жойлашган Ski Slope - ҳозирча Ўзбекистонда ягона бўлган тоғ чанғиси бўйича ёпиқ трассадир. Бу ерда йил давомида тоғ чанғиси ва сноубордда учишни ўрганиш мумкин. Тоғ чанғиси трассаси лойиҳаси италиялик мутахассис Маттео Гиацца ёрдамида яратилган. Айни амда унинг ўзи тоғ чанғиси бўйича бўлажак инструкторларни тайёрлаш билан шуғулланмоқда.
Маттео Гиацца – тоғ чанғисининг фристайл услуби бўйича Италия чемпиони, сноубордда учиш пионерларидан бири ҳисобланади. Сўнгги 30 йил давомида тоғ чанғиси учун трассалар лойиҳаси билан шуғулланади.